Линклар

logo-print
Расмий Пхеньян АҚШ ҳудуди ва Тинч океани минтақасидаги ҳарбий базалар ҳамда Жанубий Кореяга қарши қаратилган ракеталари тўла жанговар ҳолатга келтирилганини билдирди.

Шимолий Корея давлат матбуоти маълумотига кўра, президент Ким Чен Ун пайшанба куни кечқурин бу борадаги тегишли қарорни имзолаган.

Ким Чен Ун “АҚШ империалистлари билан ҳисоб-китоб қилиш фурсати етган”ини таъкидлаган.

Пхеньян АҚШдан келаётган ҳарбий таҳдидга жавобан шундай қарор қабул қилганини таъкидламоқда.

Душанба куни АҚШ ва Жанубий Корея Пхеньян томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳужумга қарши биргаликда жавоб қайтариш тўғрисида келишув имзолаган эди.

Шимолий Корея ўтган йилнинг декабрида орбитага сунъий йўлдош учирган, лекин Қўшма Штатларнинг материк қисмигача етиб бора оладиган узоқ масофали ракетага эга эмаслиги айтилади.

Ўтган ойда Пхеньян учинчи марта ядровий синов ўтказгани БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтиришига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG