Линклар

Бугун Бишкекда Биринчи май туман суди биноси олдида ҳибсда қолаётган уч депутат- Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовнинг ҳимоясига акция бўлди. Акцияда 200 киши иштирок этган.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев уч нафар мухолифат етакчиси устидан бораётган суд жараёнига аралаша олмаслигини таъкидлади.

Уч мухолифатчи ўтган йилнинг октябрида Бишкекда зўравонликларга айланиб кетган минг кишилик намойиш ортидан ҳисбга олинган эди.

Улар устидан суд 10 январ куни бошланган ва ҳукмнинг жума куни ўқилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG