Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:30

МДҲ келишуви муҳожирлар устидан назорат қилиш воситасига айланиши мумкин


Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг пайшанба куни иш бошлаган 11-ялпи мажлисининг биринчи кунида ноқонуний миграцияга қарши курашда МДҲ мамлакатлари ўртасида ҳамкорликка оид келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун маъқулланди. 1998 йилда қабул қилинган келишув унда иштирок этувчи давлатлар учун муҳожиратдаги фуқароларини назорат қилиш имконини беради. Ўзбекистон ҳукумати кейинги пайтларда мамлакат ташқарисига тирикчилик учун чиқиб кетаётган ўзбекистонликлар устидан назоратни кучайтириш чораларини кўрмоқда.



Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати пйшанба куни ратификация қилган МДҲ мамлакатлари ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги келишув 1998 йил 6 мартида имзоланган ва бошқа аъзо мамлакатлар тарафидан аллақачон қабул қилинган.

Келишув орадан 15 йил ўтиб қабул қилингани ҳақида Озодликка Ўзбекистон Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Светлана Ортиқова маълум қилди:

- Мана шу битимни ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди, деди Светлана Ортиқова 28 март куни.

Мазкур қонун кучга кириши учун энди уни Ўзбекистон президенти имзолаши керак.

Келишувнинг ратификация қилиниши Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ташқарисига тирикчилик учун чиқиб кетаётган ўзбекистонликлар устидан назоратни кучайтиришга ҳаракат қилаётган пайтга тўғри келди.

Меҳнат муҳожирлари устидан назоратнинг кучайтирилиши январ ойида вазирлар маҳкамасининг 2012 йил якунларига бағишланган йиғинида президент Ислом Каримовнинг ўзбекистонликлар Россияда мардикорлик қилаётгани хусусида ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов ва бош прокурор Рашид Қодировни кескин танқид қилгани билан боғланмоқда.

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш келишуви унда иштирок қилувчи давлатларга муҳожирлар оқимини назорат қилиш воситасига айланиши мумкин, дейди мутахассислар.

Россия мигрантлари федерацияси президенти Мухаммад Амин Мажумдернинг Озодликка айтишича, масалан, мазкур келишув доирасида Ўзбекистон миграция идоралари вакиллари Россия ҳудудида ўзбекистонликлар ҳаракатланишини назорат қилиш имконига эга бўлади.

- Бу келишув Россия, Ўзбекистон ёки бошқа давлатлар қонуний ва ноқонуний миграция оқимини назоарт қилиши тартибини белгилаб берган. Хусусан, Ўзбекистон миграция идорлари вакиллари Москва ва Россиянинг бошқа минтақаларида ўтиради. Улар ноқнуний мигрантларни аниқлаш ваколатига эга бўлади ва уларга ўзбекистонликлар устидан назорат ўрнатишнинг бошқа имкониятлари берилади. Яъни улар Ўзбекистон эмас, бевосита бу ердан туриб, мигрантларни назорат қила олади, дейди россиялик мутахассис.

Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг аксари нолегал эканини инобатга олсангиз, дейди Мухаммад Амин Мажумдер, расмийларнинг потенциал нишонига қанча одам олиниши мумкинлигини тасаввур қилиш мумкин холос.

- Россияда жуда кўп ўзбекистонлик бор, уларнинг аксари нолегал муҳожир ҳисобланади. Ҳисоб-китобларимизга кўра, ҳозирда Россияда камида 4,5 миллион ўзбекистонлик бор. Россия расмийлари бутун МДҲдан келган мигрантлар сони 2 миллион эканини айтади. Бу эса ўзбекистонлик ноқнуний мигрантлар сони йўқ деганда, 3,5 миллиондан ошиқ эканини англатади, дейди Россия мигрантлари федерацияси президенти Мухаммад Амин Мажумдер.

Унинг айтишича, келишувнинг ратификация қилиниши, Ўзбекистон расмийларига Россия ёки МДҲнинг бошқа давлатларидан ноқонуний мигрант, деб депортация қилинган Ўзбекистон фуқароларига турли чекловчи чораларни ҳам кўриши учун асос бўлади олади.
XS
SM
MD
LG