Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:57

OzodlikOnline: Президент Ислом Каримов Озодлик меҳмони. Саволингиз борми?


Душанба¸ 1 апрел куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотда миллионлаб ўзбекистонликлар талабига мувофиқ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов виртуал меҳмон бўлди.

Dasturni jonli tarzda "Ozodlik"ning YOUTUBE sahifasi orqali eshitish va tomosha qilish mumkin boladi.

http://www.youtube.com/ozodlikradiosi

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг халқаро ва мустақил журналистлар билан лиқ тўла хонага чиқиб¸ улар саволларига жавоб берганига яқинда 8 йил тўлади.

Сўннги бор Ислом Каримов 2005 йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Бош прокуратураси биносига чақиртирилган мухбирлар олдига чиқиб¸ столни муштлаганча “ўз жонажон халқини отиш ҳақида буйрую бермагани”ни таъкидлаган эди.

Андижон воқеалари ортидан президентнинг журналистлар учун йилда бир ўтказиб келинган матбуот анжуманларига ҳам¸ унинг хориж ва мустақил матбуот вакиллари билан учрашувларига ҳам бутунлай барҳам берилди.

Йиллардан бери Ўзбекистон президенти қўлида микрофон ушлаб¸ ҳар гапини маъқуллаб турувчи ўзбек мухбирлари олдида соатлаб монолог қилишни янги анъанага айлантирди.

Озодлик мухбирларининг Ўзбекистон давлати раҳбарига бевосита савол бериш имконидан маҳрум бўлганига ҳам қарийб 10 йил бўлаëзди.

OzodlikOnline дастурининг сўнгги сонида айрим ўзбекистонликлар¸ "президент жамоатчилик саволларига жавоб беришга масъул¸ марҳамат қилиб¸ Каримовнинг шахсий телефонини топиб¸ у билан бевосита суҳбат уюштиринглар¸ уни OzodlikOnline дастурига таклиф қилинглар"¸ дея Озодлик мухбирлари олдига аниқ талаб қўйишди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:49:08 0:00
Бевосита линк


Озодликнинг Ўзбекистон президенти маъмуриятига қилган сон-саноқсиз мурожаатлари ниҳоят ўз жавобини топди ва президент Ислом Каримов 1 апрел кунги OzodlikOnline жонли дастурининг виртуал меҳмони бўлади ва унга Озодлик тингловчилари ўз саволлари билан мурожаат қилишлари мумкин.

Озодликка маълум бўлишича¸ Ислом Каримов OzodlikOnline жонли мулоқотида қатнашиш учун техник ҳозирликни бошлаш ҳақида буйруқ берган ва ҳозирда президент иш хонасидаги компютерга Skype ва Google Hangouts дастурлари ўрнатилмоқда.

Азиз муштарий¸ бу улкан тарихий имконни қўлдан бой берманг ва душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да OzodlikOnline дастури орқали Ўзбекистон президентига савол билан мурожаат қилинг!

Сиздан сўрайдиганимиз ягона савол эса:

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовдан сўрайдиган қандай саволингиз бор? деган мазмундадир.

Агар ҳозирга қадар OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзилларимизга қўшилмаган бўлсангиз¸ марҳамат¸ дарҳол бу манзилларга сўров юборинг ва скайпдошларимиз сафига қўшилинг!






OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG