Линклар

“Ўзбектуризм” ширкати иддаосига кўра¸ Туризм ва сайëҳликка оид дунë кенгаши (World Travel & Tourism Council) 2013 йилда ўтказган тадқиқот натижасида Ўзбекистон туризм тез суръат билан ривож топаëтган дунëдаги бешта давлатнинг бири сифатида эътироф қилинган.

“Ўзбектуризм” ширкатининг ўзини Динора деб айтган мулозимасининг Озодлик мухбири билан суҳбатда айтишича¸ Ўзбекистон туризм тез суръат билан ривож топаëтган дунëдаги бешта давлатнинг бири сифатида эътироф қилинган.

Суҳбат давомида Динора Европадаги бир сайëҳнинг Ўзбекистонга сафар қилиши овқат ва учоқ чиптаси кирмаган ҳолда 1700 долларга тушишини айтди.

Шу билан бирга мулозим божхона¸ милиция ва меҳмонхона ходимларининг таъмагирлиги Ўзбекистонга келмоқчи бўлган туристларни ҳуркитаëтганини ҳам билвосита тан олди.

Ўзбекистонда туризм индустриясининг муҳташам қадамлари ҳақидаги иддаоларни Озодликнинг "Қурултой" дастурида муҳокама қилдик.

Бир вақтлар “Ўзбектуризм” ширкатида ишлаган журналист Алишер Таксановга кўра¸ Ўзбекистонга зиëрат мақсадида келаëтганлар сони келаëтганларнинг 5 фоизидан ошмайди ва умумий сайëҳлар оқими эса суст.

"Қурултой"да иштирок қилган хусусий меҳмонхона соҳибига кўра¸ 2005 йил Андижон воқеларидан кейин мамлакатга келаëтган туристлар сони озайган.

"Қурултой"да қатнашган асли ўзбекистонлик Саудия фуқароси Зуҳриддин Туркистоний Ўзбекистонга сафар қилган саудияликлар таҳқиромуз назоратдан безганига алоҳида эътибор қаратди.

Алоқадор

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG