Линклар

Россиянинг Лукойл ва Хитойнинг CNPC ширкати “Ўзбекнефтегаз” билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги учта газ конини ишга туширади.

RusEnergy сайтининг хабар беришича, ширкатлар май ойи охиригача Бухоро ва Хива вилолятларида жойлашган Хўжасаёт, Хўжадавлат ва Шимолий Олот конлари бўйича шартномани имзолайди.

Мазкур конлар 2011 йилда Хитой геологлари томонидан очилган эди. 2012 йилда Қоракўл инвестиция блоки таркибига киритилган бу учта конда йилига 1,5 миллиард кубометр газ қазиб олиш режаланган.
XS
SM
MD
LG