Линклар

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев "Қумтор" олтин кони масаласида сўроқ учун Бош прокуратурага чақиртирилди.

«Мени «Қумтор» лойиҳаси бўйича 30 миллион , Иштамберди кони бўйича 40 миллионни ўмарганликда ноқонуний равишда айблашмоқда», – деб билдирди Алмазбек Атамбаев Жалолободга қилган сафари пайтида аҳоли билан учрашар экан..

Ўтган йилнинг 3 октябрида ҳокимиятни босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланиб 29 март куни 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган депутат Садир Жапаров президент Алмазбек Атамбаевни коррупцияда айблаган эди. Атамбаев Бош прокуратурага мана шу иш юзасидан сўроқ бериш учун чақиртирилган.

Атамбаевнинг айтишича, мазкур масалани яқин орада парламент ҳам муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG