Линклар

logo-print
Қозоғистонда 2014 йилда маҳкумларга электрон билагузук тақиш тизими жорий этилади. Бу ҳакда маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ички ишлар вазирлиги вакили Бауржан Бердалинга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Бердалиннинг маълум қилишича, бу борада қонунчилик базаси мавжуд, бироқ ҳали билагузукларни қандай сотиб олишга қарор қилинмаган ва харид учун маблағ ажратилмаган.

Қозоғистон маҳкумлар ечиши қийин бўладиган электрон билагузукларни сотиб олишни режалаштирган. Билагузукка зарар етказган маҳбуслар жавобгарликка тортилади.
XS
SM
MD
LG