Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:33

Валерий Золотухин 72 ёшида оламдан ўтди


Россиялик таниқли актёр ва режиссер Валерий Золотухин бугун Москвада 72 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда унинг дўсти, Таганкадаги театр актёри Феликс Антипов журналистларга маълум қилди.

Золотухинга шу ой бошида шифокорлар миясида ўсимта борлигини айтишган ва касалхонага ётқизилган эди.

Валерий Золотухин 1964 йилдан буён Таганкадаги театрда етакчи ролларни ижро этиб келган ва умрини оҳиригача шу театрга раҳбарлик қилган.

Золотухин ўзбек томошабинига кинодаги бир қатор роллари билан таниш.
XS
SM
MD
LG