Линклар

Гурзия прокуратураси Сосо Павлиашвилига қарши жиноят иши очилгани ҳақдаги хабарни рад этди


Грузия бош прокурори Арчил Кбилашвили Россияда яшаб, ижод қиладиган қўшиқчи Сосо Павлиашвилига қарши жиноий иш қўзғотилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Аввалроқ, Грузиянинг "Канал-9" телевиденияси Павлиашвили таниқли тадбиркор Автондил Адуашвилини ўлдиришга буйруқ берганликда гумонлани, унга қарши жиноят иши очилгани ҳақда хабар берганди.

Прокурор қотилликда гумонланиб Павлиашвилининг қариндоши қўлга олингани ва сўроқ пайти унга қарши кўрсатма берганини тасдиқлади. Лекин, прокурорга кўра, бу жиноят иши очиш учун етарли эмас.

Адуашвили қўшиқчи Павлиашвилининг дўсти бўлган. У 2012 йил ноябр ойида ўз автомобилида отиб ўлдирилган холда топилган эди.

Мазкур жиноятда гумонланиб олти киши, жумладан қўшиқчининг куёви қўлга олинган.

Уларнинг адвокати қотиллик ортида Павлиашвилининг тургани ҳақидаги иддаоларни асоссиз деб айтди.
XS
SM
MD
LG