Линклар

Мисрда таниқли сатирикка қарши иш қўзғатилди


Мисрлик сатирик мамлакат президенти Муҳаммад Мурсийни (суратда) фиръавнга қиёслаган.

Мисрлик сатирик мамлакат президенти Муҳаммад Мурсийни (суратда) фиръавнга қиёслаган.

Мисрда машҳур сатирик Бассем Юсуфни ҳибсга олиш учун ордер берилди.

У Ислом дини ҳақида ножоиз сўзларни айтганлик ва мамлакат президенти Муҳаммад Мурсийни таҳқирлаганликда айбланмоқда.

Мазкур айбловлар Бассем Юсуфнинг кўплаб машҳур кишилар борасида ҳазил қилган телевизион дастури билан боғлиқ. Ана шундай дастурлардан бирида сатирик давлат раҳбарини фиръавнга қиёслаган ва кўпроқ ҳокимият ваколатларига эришишга урингани учун уни “Супер-Мурсий” деб атаган.

Бассем Юсуфга қарши иш қўзғатилганидан кейин Мисрда яна сўз эркинлиги юзасидан баҳслар авж ола бошлаган.

Аввалроқ кўплаб журналистлар мамлакат янги конституциясида эркин матбуот учун етарли кафолатлар акс этмаганини танқид қилиб чиққандилар.
XS
SM
MD
LG