Линклар

logo-print
Шанба куни Ливия жанубидаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасига қилинган ҳужум оқибатида икки ҳарбий ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди.

Сабҳа шаҳри шимолидан 45 километр нарида жойлашган базага ҳужум эрта тонгда амалга оширилган. Мазкур ҳужумда 150 чоғли киши қатнашган.

Армия қўмондонлиги вакили Саъд ал-Орифийнинг қайд этишича, ҳужумчилар тиш-тирноғигача қуролланган бўлган.

Ливияда икки йил аввал Муаммар Қаддафий режими ағдарилганидан буён мамлакатнинг марказий ҳукумати бир қанча минтақаларда маҳаллий исёнчилар лидерларига қарши кураш ҳаракатларини давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG