Линклар

Вашингтон Пхеняннинг икки Корея ўртасида юзага келган “уруш ҳолати” ҳақидаги баёнотини жиддий қабул қилганини билдирди.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг матбуот котиби Кейтлин Ҳейден Вашингтон бу борада Сеул билан тиғиз сўзлашувлар олиб бораётганини маълум қилди.

Шанба куни Пхенян икки Корея ўртасида “уруш ҳолати” пайдо бўлганини урғулаганди.

Ўз навбатида, Оқ уй мазкур минтақадаги ўзининг ва иттифоқдошларининг минфаатларини ҳимоя қилишга тайёр ва қодир эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG