Линклар

Собиқ милиция ходими Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда


Россияга кўчиб кетган ўзбекистонлик собиқ милиционер ватанига экстрадиция қилиниши мумкин. Бу ҳақда “Аргументы и факты” нашри Нижний Новгород вилояти Канава тумани прокурор ёрдамчиси Никита Варламов сўзларига таянган ҳолда хабар қилади.


Прокуратура вакилининг айтишича, Ўзбекистон ички ишлар идораларининг исми зикр этилмаётган собиқ ходими ўз ватанида бўлган пайтда жиноятни яшириш учун пора олганликда айбланаяпти.

Доимий яшаш учун Нижний Новгородга кўчиб келган мазкур шахснинг ҳозирда тергов ҳибсхонасида сақланаётгани айтилмоқда.

Варламов Ўзбекистон Бош прокуратурасидан бу шахсни ватанига қайтариб юбориш бўйича тасдиқнома олинганини ва шу кунларда унинг экстрадициясига оид масала ҳал қилинаётганини билдирган.
XS
SM
MD
LG