Линклар

logo-print
Bank of Cyprusнинг ўз ҳисобида 100 минг евродан кўп пул бўлган мижозлари омонатларининг 60 фоизигача бўлган маблағдан мосуво бўлишлари мумкин. Бу ҳақда шанба куни Қибрис расмийлари маълум қилдилар.

Улар ҳисоб рақамларидаги пулларнинг ҳисобдан ўчирилиши Қибрисга 10 миллиард евро молиявий ёрдам ваъда қилган халқаро қарз берувчилар қатъий шартларига жавобан банклар реструктуризацияси бўйича ишлаб чиқилган режанинг бир қисми эканини айтмоқдалар.

Қибрис молия вазирлиги баёнотига кўра, катталиги бўйича мамлакатда иккинчи ўринда турувчи Laiki банкига катта пул қўйган омонатчилар кўрган зарар Bank of Cyprus мижозлари кўрган зарардан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Европа иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасида тузилган битимнинг бу тафсилотлари шанба кунга қадар ҳам аниқ эмасди.

Жума куни Қибрис президенти Никос Анастасиадис Никосия ҳозирча банкротлик хавфидан сақланишга куч топаётгани ҳамда мамлакат жорий банк бўҳрони туфайли евроҳудуддан чиқиш нияти йўқлигини билдирганди.
XS
SM
MD
LG