Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:46

Хитойда ер кўчкиси остида қолган ўнлаб одам қидирилмоқда


Хитойнинг Тибет минтақасида ер кўчкиси остида қолган ўнлаб кончини қидириш ишлари давом этмоқда.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, шанба куни бир кишининг жасади топилган.

Табиий офат оқибатида 82 кончи бедарак йўқолган.

Хитойдаги оммавий ахборот воситалари қутқариш ишларига қарийб 3500 киши ва 300 дан ортиқ оғир техника жалб қилинганини билдирди.

Ер кўчиши 29 март куни Лхаса шаҳри яқинида маҳаллий вақт билан соат 18 да рўй берган.

Хитойдаги ахборот агентликлари расмийлар минтақада яна ер кўчиши мумкинлигидан хавотирда эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG