Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:52

Покистонда икки намойишчи ҳужум қурбони бўлди


Покистон шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Банну шаҳри яқинида сиёсий намойиш қатнашчиларига уюштирилган ҳужумда икки киши ўлди, олти намойишчи яраланди.

Якшанба куни эрталаб амалга оширилган ҳужум Ҳайбер Пахтунхва вилоят кенгаши депутатлигига номзод бўлган маҳаллий сиёсатчи Аднан Вазирга қарши бўлгани айтилмоқда.

Расмийларга кўра, ҳужум натижасида яраланган Вазир маҳаллий касалхонага олиб борилган. Шифокорлар унинг аҳволи барқарор эканини айтган.

Аднан Вазир Ҳайбер Пахтунхва вилоятини беш йил бошқарган дунёвий қарашдаги Авоми миллий партиясининг собиқ депутати бўлган.

Мазкур партиянинг юзлаб аъзоси толиблар ҳужуми оқибатида нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG