Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:56

Техас штатида туман прокурори ва рафиқаси ўлик ҳолда топилди


АҚШ нинг Техас шатати расмийлари Шимолий Техас округи Кауфман туман прокурори Майк Мак Лелланд ва рафиқаси Синтиа Мак Лелланд ўз уйида ўлик ҳолда топилганини маълум қилди.

Маҳаллий полиция бошлиғига таяниб “Даллас” газетасининг хабар беришича, прокурор ва рафиқаси ўқотар қуролган отиб ўлдирилган.

31 январ куни айни округда Майк Мак Лелланднинг ёрдамчиларидан бири Марк Хассе отиб ўлдирилган эди.

Расмийлар туман прокурорининг ўлими ўша қотиллик билан боғлиқ экани ҳақидаги миш-мишларни инкор қилди.

Ҳозирда полиция воқеа юзасидан текширув ишлари олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG