Линклар

logo-print
Рим-католик черкови раҳбари этиб сайланганидан бери илк бор пасха байрами тадбирига бошчилик қилган Папа Франциск дунёда тинчлик ўрнатишга чақирди.

Якшанба куни Ватикан шаҳрида уюштирилган маросимда сўзлаган Франциск Исроил ва Фаластин, Африканинг қатор давлатлари ва кескин вазият юзага келган Корея ярим оролини алоҳида тилга олди.

Италян тилида сўзлаган Рим Папаси табиатни асрашга ва одамларни табиат “посбони” бўлишга чақирди.

Ватикан шаҳридаги тадбирда 250 минг киши қатнашди.

Папа Франциск биринчи марта Ватиканда 13 март куни минглаб одам олдида чиқиш қилган эди.
XS
SM
MD
LG