Линклар

Бағдод шаҳрида Ироқ хавфсизлик кучларига қарши уюштирилган ҳужумларда камида уч киши нобуд бўлди.

Худкуш хашс портловчи моддалар жойланган машинани Бағдоддан ғарбида жойлашган Абу Ғраибдаги текширув пунктида портлатгани оқибатида камида бир аскар ўлган, бир неча ҳарбий яраланган.

Якшанба куни Ироқ пойтахтининг Козимия мавзесида полиция автомобилига ўрнатилган бомба портлагани натижасида полиция зобити ва ўша ерда бўлган бир фуқаро ўлган.

20 апрел куни Ироқдаги 18 вилоятнинг 12 тасида маҳаллий сайловлар ўтказилади.

Бу 2010 йил март ойида Ироқ парламентига депутутлар сайланганидан бери вилоятларда ўтказилаётган илк сайловдир.
XS
SM
MD
LG