Линклар

logo-print

Афғонистон президенти Қатар раҳбарлари билан музокара ўтказди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай 31 март куни Доҳа шаҳрида Қатар раҳбарлари билан сўзлашув олиб борди.

Мулоқот чоғида толиблар билан тинчлик музокаралари ўтказиш имконияти муҳокама қилинган.

Қатарнинг давлатга қарашли QNA ахборот агентлигига кўра, Карзай Қатар ҳукуматининг юқори лавозимли расмийлари, жумладан, Амир Ҳамад Бин Ҳалифа Ал-Тани билан учрашган.

Бироқ агентлик мулоқот чоғида қандай масалалар кўтарилганини ошкор қилмади.

Ўтган ҳафта Карзайнинг матбуот хизмати Афғонистон раҳбари Қатарда толибларнинг сиёсий ваколатхонасини очиш масаласини муҳокама этиши режаланганини билдирган эди.

Ҳамид Карзайнинг Қатарга икки кунлик сафари якшанба куни кечқурун тугади.
XS
SM
MD
LG