Линклар

Сиёсий маҳбуснинг бу сўзларини тилга олган Нина Бекжон аҳволи ўта оғирлашган турмуш ўртоғига халқаро жамоатчилигу яқинларидан эмас, маҳаллий органлардан ёрдам кутаётганини айтди.

Навоий вилоятидаги Зарафшон жазони ўташ муассасасида сақланаётган 59 ёшли Муҳаммад Бекжоннинг соғлиги ўта ёмонлашганидан рафиқаси хавотир билдирмоқда.

Март ойининг 15-17 саналарида уни кўриш учун қамоқхонага борган рафиқаси Нина Бекжоннинг Озодликка айтишича, соғлиги ўтар оғир аҳволга келган Бекжонга зудликда жарроҳлик амалиёти зарур.

- Авҳоли жуда оғир. Грижаси бор, деярли эшитмайди, деярли кўрмайди. Балки сил касали қўзигандир. Менимча, зудликда тиббий кўрикдан ўтказиб, жарроҳлик амалиётига ётқизиш керак.Шу вақтгача соғлигидан нолимаган. Лекин, бу сафар: "Узоққа бормасам керак", деди, дея Муҳаммад Бекжоннинг сўзларини тилга олди Нина Бекжон.

Ўтган йили феврал ойида Муҳаммад Бекжоннинг 12 йиллик қамоқ жазоси битган ва у озодликка чиқиши кутилаётган эди.

Аммо, 2012 йилнинг 25 январида Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги қамоқхонада бўлиб ўтган маҳкамада 12 йиллик жазо муддати битаёзган Муҳаммад Бекжон ички тартибни бузди, деган айблов билан яна беш йиллик жазога ҳукм қилган.

Шундан сўнг Нина Бекжон Эрк партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ ўз укаси Муҳаммад Бекжоннинг озод этилишига ёрдам бериш учун катта сиёсатдан кетиши керак¸ деган фикрни билдирган эди.

31 март куни Озодликка сўзлаган аёл халқаро жамоатчилигу, қариндош-уруғлар кўмагидан умидини узгани ҳақида сўзлади.

- Мен яхшиси, маҳаллий органлардан ёрдам сўрайман. Ахир улардан бошқа ким Бекжонга ёрдам бериши мумкин. Мен энди на Муҳаммад Солиҳ, на BBC на сизларга мурожаат қиламан, яхшиси ёрдамни маҳаллий органлардан сўрайман, деди Нина Бекжон.

Нина Бекжон турмуш ўртоғи билан кўришиш имкони берилганидан миннатдор эканини ҳам қўшимча қилиб ўтди.


Муҳаммад Бекжоннинг турмуш ўртоғи Нина ва қизлари (чапдан ўнгга) каттаси Ойгул, кенжаси Иноят ва ўртанчаси Комила.

Муҳаммад Бекжоннинг турмуш ўртоғи Нина ва қизлари (чапдан ўнгга) каттаси Ойгул, кенжаси Иноят ва ўртанчаси Комила.

Ҳозирда Муҳаммад Бекжоннинг уч нафар фарзанди АҚШ да яшамоқда.

Муҳаммад Бекжоннинг 17 ёшга кирган кенжа қизи Иноят эса сўнгги бор отасини 5 ёшида кўрган.

Нина Бекжоннинг ўзи эса қамоқхонадаги эрини кўриш имкониятини йўқотмаслик учун АҚШ фуқаролигини қабул қилмаган.

59 яшар Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 феврал кунги Тошкент портлашларига алоқадорликда айбланган. Маҳкамада ўзига қўйилган айбларни рад этган ва тергов пайтида қийноққа солинганини билдирган.

Муҳаммад Бекжон мухолифат етакчиси, Эрк партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг укасидир.

Айни пайтда¸ Муҳаммад Солиҳнинг яна бир укаси Рашид Бекжон шу йилнинг март ойида қамоқхона тартибини бузганлиги важидан Навоий шаҳридаги қамоқхона карцерига ташланганидан кўп ўтмай¸ кутилмаганда озодликка чиқарилган эди.

52 ёшли Рашид Бекжоннинг 12 йиллик жазони ўтаб бўлганидан сўнг озодликка чиқарилиши Муҳаммад Бекжоннинг ҳам озод этилишига бўлган умидларни кучайтирган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG