Линклар

logo-print
Навоий вилоятидаги Зарафшон жазони ўташ муассасасида сақланаётган сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг соғлиғи ўта ёмонлашган ва унга жарроҳлик амалиёти зарур.

Бу ҳақда Озодликка март ойи ўрталарида уни қамоқхонага бориб кўрган рафиқаси Нина Бекжон маълум қилди.

Нина Бекжон эндиликда бу борада маҳаллий органлардан ёрдам кутаётганини айтди.

59 ёшли Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 феврал куни Тошкентда содир бўлган портлашларга алоқадорликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва бу муддат ўтган йили тугаши керак эди. Аммо у 2012 йилнинг 25 январ куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги қамоқхонада бўлиб ўтган маҳкамада “ички тартибни бузди”, деган айблов билан яна беш йиллик жазога ҳукм қилинган.

Муҳаммад Бекжон мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати ва Эрк партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укасидир.
XS
SM
MD
LG