Линклар

logo-print

Мисрда ҳибсга олинган машҳур ҳажвчи гаров эвазига озод қилинди


Мисрда Ислом дини ҳақида ножоиз сўзларни айтганлик ва мамлакат президенти Муҳаммад Мурсийни таҳқирлаганликда айбланаётган таниқли телебошловчи ва ҳажвчи Бассем Юсуф гаров пули эвазига озод қилинди.

Шанба куни мамлакат бош прокурори Талъат Иброҳим Бассем Юсуфни ҳибсга олиш учун ордер берганди.

Маълум бўлишича, шундан сўнг ҳажвчини полиция идорасига олиб келиб, сўроқ қилганлар.

Бассем Юсуфга қарши иш қўзғатилганидан кейин Мисрда яна сўз эркинлиги бўғилаётгани ҳақида сўзлай бошлаганлар.

Аввалроқ кўплаб журналистлар мамлакат янги конституциясида эркин матбуот учун етарли кафолатлар акс этмаганини танқид қилиб чиққандилар.
XS
SM
MD
LG