Линклар

Сурия расмийлари якшанба куни исёнчиларни мамлакат шарқидаги учта нефт кони ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш объектларини ёқиб юборганликда айблаб чиқди.

Давлатга қарашли SANA ахборот агентлигининг мамлакат Нефт вазирлигидаги исми зикр этилмаган манбадан иқтибос келтиришича, мазкур диверсияни ўғирланган нефтни тақсимлаш бўйича ўзаро келишолмаган “қуролланган террорчи гуруҳлар” амалга оширган.

Сурия расмийлари “террорчи” деб одатда президент Башар Ассад режимига қарши курашаётган мухолифат фаолларини атайди.

Қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган ва исёнчиларга хайрихоҳ бўлган суриялик ҳуқуқ фаоллари гуруҳи тарқатган маълумотга кўра, якшанба куни Ҳалаб шаҳри мавзеларидан бирида шиддатли отишма бўлган. Отишма натижасида тўрт киши, жумладан, икки ёш бола ҳалок бўлган.

БМТ маълумотларига кўра, Сурияда икки йилдан буён давом этиб келаётган ички зиддият туфайли тақрибан 70 минг киши қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG