Линклар

Россиянинг Петербург шаҳридаги “Балтийский дом” театри олдида якшанба куни сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан митинг бўлиб ўтди.

“Фуқаролик қўмитаси” томонидан уюштирилган бу акцияда 100 чоғли киши қатнашди.

Озодликнинг рус хизмати мухбирига кўра, митингдагилар қўлларида “Сўл жабҳа”, Россия Федерацияси Коммунистик партияси ҳамда турли миллатчилик ҳаракатлари байроқларини кўтариб олгандилар.

Намойишда сўзга чиққанлар Россияда қатағон тўлқини авж олаётгани, нотижорат ташкилотларига босим кучаяётгани, мухолифат кучларини жипслаштириш лозимлиги ҳақида сўзлаганлар.

Акция иштирокчилари “Путинсиз Россия!”, “Россия эркин мамлакат бўлади!” дея ҳайқирганлар.
XS
SM
MD
LG