Линклар

Ислом Каримов Тошкент вилояти ҳокимини алмаштирди


Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов.

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов.

1 апрел куни Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган президент Ислом Каримов вилоят ҳокимини алмаштирди.

Вилоятга ҳокимлик қилган сенатор Рустам Холматов ишдан олинди ва унинг ўрнига Андижон вилояти ҳокими Аҳмад Усмонов тайинланди.

Рустам Холматовнинг кейинги тақдирига оид маълумот берилмади.

Айни пайтда Андижон вилоятига кимнинг ҳоким этиб тайинлангани ҳам ҳозирча номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG