Линклар

logo-print
Шимолий Кореянинг тажовузкор сиёсатига қарамасдан расмий Вашингтон Пхеняннинг кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни олиб бораётганига далил топмаган.

Бу ҳақда душанба куни маълум қилган Оқ Уй матбуот котиби Жей Карней АҚШ Шимолий Кореянинг уруш таҳдидларини жиддий қабул қилишини, бироқ ҳавотирга сабаб бўладиган ҳаракатлар кўринмаётганини билдирди.

30 март куни Шимолий Корея қўшниси Жанубий Корея билан "уруш ҳолатига" кираётганини эълон қилган эди.

Аввалроқ АҚШнинг радар тўлқинлари учун кўринмас стелс русумидаги бомбардимончи самолётлари ҳарбий машқлар ўтказиш учун Япониядаги ҳарбий базадан Жанубий Корея осмонига учган эди.

Шимолий Корея Қўшма Штатларининг ушбу хатти-ҳаракатини провокация дея баҳолаган.
XS
SM
MD
LG