Линклар

Россиялик мутахассислар айни дамда америкалик оила тарафидан асраб олинган россиялик болакай Макс Шатто ўлими юзасидан ўтказилган аутопсия – ўликни ёриш ҳисоботини ўрганишмоқда.

Бу ҳақда Вашингтондаги Россия элчилиги Озодликнинг рус хизматига маълум қилди.

Душанба куни АҚШ Давлат департаменти мазкур ҳисобот нусхасини россиялик расмийларга берганини билдирган эди.

Техаслик оила тарафидан Россиядан асраб олинган уч яшар Макс Шатто (туғилганидаги исми Максим Кузмин) жорий йилнинг 21 январида номаълум сабабларга кўра оламдан ўтган эди.

Макс Шатто ўлими халқаро кўламдаги баҳсларга сабаб бўлди.

Россия ҳукумати америкалик жуфтлик Алан ва Лаура Шаттоларни россиялик болакай ўлимида айблаб келмоқда.

Америкалик мутахассислар ўтказган текширувлар болакай бахтсиз ходиса натижасида ўлганини кўрсатгани айтилган эди.

Шу сабаб, АҚШ ҳукумати америкалик оилага нисбатан Макс Шатто ўлими бўйича айбловларни қўймаслигини маълум қилди.

Бу қарор Кремл тарафидан кескин танқидга олинди.
XS
SM
MD
LG