Линклар

logo-print
Бугун, 2 апрел куни Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўз стадионида Хитойнинг “Бейцзин Гоан” жамоасини қабул қилади.

Ўйин “Бунёдкор” стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади. Унда “қалдирғочлар” оқ либосда, меҳмон жамоа эса яшил рангли формада майдонга тушади.

Эслатамиз, “Бейцзин Гоан” жамоасининг асосий таркибида ўзбекистонлик ёш футболчи, “Пахтакор”дан ижарага олинган 21 ёшли ҳимоячи Егор Кримец жой олган.

Чемпионлар лигасининг “G” гуруҳида беллашаётган “Бунёдкор” клуби икки турдан сўнг тўрт очко тўплаган ҳолда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG