Линклар

Афғонистон расмийлари сўнгги йилларда наркотик савдосига қарши олиб борилаётган кураш ва маҳаллий фермерларга кўрсатилаётган ёрдамга қарамасдан мамлакатда афюн етиштириш кўпайганини айтмоқда.

Афғонистоннинг Наркотикларга қарши кураш вазирлиги матбуот котиби Қаюм Самирнинг Озодликнинг афғон хизматига айтишича, жорий йилда қарийб 157 минг гектар ер афюн етиштириш учун ноқонуний тарзда ишлатилмоқда.

Бу кўрсаткич ўтган йилгига қараганда 3 минг гектарга кўпдир.

Қаюм Самир афюн етиштириш кўпайганига хавфсизлик чоралари йўқлиги ва мамлакатда кенг тарқалган қашшоқлик асосий сабаб бўлаётганини айтди.

Наркотикларга қарши кураш вазирлиги матбуот котибига кўра, вазирлик афюн етишитирш бўйича илғор бўлган Қандаҳор, Ҳелманд, Нимрўз ва Фараҳ вилоятларида махсус чора-тадбирлар олиб бормоқда.

БМТ маълумотига кўра, жаҳонда истеъмол этиладиган гиёҳванд моддаларининг 90 фоизи Афғонистонда етиштирилади.
XS
SM
MD
LG