Линклар

Шимолий Корея ядровий реакторини ишга туширмоқчи


Шимолий Корея ўзининг Йонгбонгдаги 2007 йили ўчириб қўйилган атом реакторини қайта ишга туширажагини эълон қилди.

Давлатга қарашли KCNA ахборот агентлигининг сешанба куни хабар қилишича, таркибига уранни бойитувчи завод кирувчи иншоотлар мажмуини Пхеньян “қайта созлайди ва ишга туширади”.

Йонгбонгдаги реакторда Шимолий Корея 2006 ва 2009 йилларда ўтказган дастлабки икки ядровий қуроли учун плутоний ишлаб чиқарган эди.

Йонгбонг реактори Пхеньян билан халқаро ҳамжамият ўртасида 2007 йили эришилган келишувдан сўнг қисман демонтаж қилинган ва бунинг эвазига Шимолий Кореяга 50 000 минг тонна ёнилғи етказиб берилган эди.

30 март куни Шимолий Корея қўшниси Жанубий Корея билан "уруш ҳолатига" кираётганини эълон қилган эди.

Аввалроқ АҚШнинг радар тўлқинлари учун кўринмас стелс русумидаги бомбардимончи самолётлари ҳарбий машқлар ўтказиш учун Япониядаги ҳарбий базадан Жанубий Корея осмонига учган эди.
XS
SM
MD
LG