Линклар

logo-print

7 покистонлик жанггарилар ҳужумидан нобуд бўлди


Покистоннинг нотинч минтақаси - шимоли-ғарбидаги энергетика станциясига жанггарилар ҳужум оқибатида камида 7 киши нобуд бўлди, камида тўрт киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда маълум қилган маҳаллий полицияга кўра, жанггарилар сешанба куни Пешавор шаҳри яқинидаги станцияга ҳужум қилиб, бедарак ҳисобланаётган тўрт кишини ўғирлаб кетган.

Шаҳарнинг кўплаб мавзелари ҳужумдан кейин бир неча соатга электр қувватисиз қолди.

Полицияга кўра, ҳужум бошланганида бир полиция ходими ва бир хавфсизлик ходими ўлдирилган. Қолган 5 киши эса, аввалига гаровга олинган ва кейин қатл этилган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Бироқ шу пайтгача бу минтақага покистонлик толиблар бир неча бор ҳужум уюштирган эди.
XS
SM
MD
LG