Линклар

logo-print
Таҳририяти Қирғизистонда жойлашган “Вести.kg” сайтига кўра, мазкур нашр ўз муштарийларига “Қўшни давлатлардан қайсиниси Қирғизистон учун айниқса хавфли”, деган савол юзасидан сўров ўтказган.

Сўровда иштирок этганларнинг қарийб 55 фоизи биринчи ўринга Ўзбекистонни қўйган.

Қирғизистон учун хавф манбаи бўлганлар рўйхатидан иккинчи ўринни Хитой (38,7%), учинчи ўринни Тожикистон (қарийб 5%) ва охирги ўринни Қозоғистон (2,3%) эгаллаган.

“Вести.kg” ўтказган сўров натижаларини шарҳлар экан, қирғизистонлик ҳарбий эксперт Токтогул Какчекеев бундай деган:

“Аслида, Ўзбекистон хавфли эмас. Бунга Қирғизистон жанубида 1990 ва 2010 йилларда юз берган миллатлараро тўқнашувлар мисол бўла олади. Ўшанда Ўзбекистон Қирғизистонга қўшин киритгани, халқаро ташкилотларнинг аралашувини талаб қилгани йўқ. Аксинча, Ислом Каримов у воқеалар бизнинг ички ишимиз эканлигини таъкидлаган. Респондентлар саволга жавоб берар экан, ҳис-хаяжонга берилиб кетган бўлишлари мумкин”.
XS
SM
MD
LG