Линклар


Навоийда муҳандис йигит ҳалок бўлди, Қўқонда "Баркамол авлод" маркази раҳбари очлик эълон қилмоқчи, Қоракўлда аҳолининг томорқаларини тортиб олмоқдалар. Буларнинг барчаси "Эркин микрофон"нинг бугунги сонига келган хабарлардир. Яна бир мавзу: қизларнинг ҳаёли кийинишлари гарови нима?

Ишдан бўшатишгани учун очлик эълон қилмоқчи


Қўқон шаҳридан қўнғироқ қилган Оминахон Шерматова “Баркамол авлод” марказидаги ишидан бўшатилганига норозилик билдириб очлик эълон қилганини айтди:

- Мен Қўқон шаҳриданман. Ноқонуний ишлардан жуда жонимдан тўйиб кетдим. Баркамол авлод марказида раҳбар бўлиб ишлайман. Раҳбарлик лавозимимдан ҳозир ноқонуний четлаштиришаяпти. Тазйиқлар кучайиб, милиция, прокуратура томонидан, раҳбарият томонидан кучли тазйиқлар бўлиб ўтаяпти. Шунақа ноқонуний бўлиб ишдан бўшатиб қўйди. Мен ўшанга очлик эълон қилмоқчиман. Мақсад - қонунни жойига қўйиш. Ўшанга бутун дунë халқаро ташкилотларидан ëрдам сўрайман. Апрел ойининг охирларига бориб агар менинг талабларим бажарилмаса, очлик эълон қиламан. Мени қўриқлаб, ҳимоя қилишларини сўрайман. Талабларимни ëзиб вазирликларга тарқатиб чиққанман. Шунинг учун халқаро ташкилотлардан ëрдам сўраяпман. Тазйиқлар кучайиб боради бизда. Қонун яхши олиб борилмайди. Қонун йўқ ҳисоби. Битта мен кам таъминланган аëл ҳозир ишсиз, боқувчим йўқ, пулсиз ўтирибман. Ëшим 45да. Маълумотим ўрта махсус. Ўрта махсус маълумотлиларни умуман писанд қилмай, паст табақасан, деб қаерга борсам шунақа тазйиқларга учраяпман, дейди Қўқон шаҳридан қўнғироқ қилган Оминахон Шерматова.

Навоий олтин конидаги ўлим

Навоий кон-металлургия комбинати муҳандиси (исмини айтмаслигимизни сўради) корхонада техника хавфсизлигига риоя қилинмагани боис ўлим ҳолати юз берганини маълум қилди.

- Ëшим 50дан ошган. Навоий кон-металлургия комбинатида ишлайман. 2013 йил 13 март куни Узунсой шахтасида Абдусатторов Ҳасан деган 1985 йилда туғилган, Тошкент техника университетини битирган ëш йигит эътиборсизлик туфайли ўлиб қолди. Узунсой шахтасида тош тушган. Кейин биринчи ëрдам кўрсатилмаган. Бир ярим соатлар ичида ўша йигитни ер остида ишлайдиган погрузчикка ортиб олиб чиққан. Олиб чиққунча жароҳат олгандан кейин тахминан бир ярим соатлар ўтган. Бир соатлар тез ëрдам бормай медицинский санитарний част врачи Иброҳимов Холдор ҳеч қанақа ëрдам кўрсатмаган. Туман касалхонасига олиб бораëтганда йўлда вафот этган. Тош елкасига тушган вақтда биринчи ëрдам кўрсатиб, нафасини тўғрилаб юборганда шу бола ўлмай қолиши мумкин эди. Бундан олдин 2008 йили июн ойида Санақулов Қувондиқ (асли Самарқанднинг Пайариқ туманидан, олдин ҳам Олмалиқ кон-металлургия комбинатини бошқарган) Навоий кон-металлургия комбинатига келдида, олдингиси Кучерский халқни бунчалик йиғлатиб норози қилмаган эди. Мана бу одам бўлгандан бери фақат план орқасидан қувишда. Ҳеч қанақа шароит бермайди. Материал билан таъминлаш жуда ҳам оғир. 2012 йилнинг якуни натижалари шуни кўрсатдики, материал-техник таъминот бўйича бор йўғи йиллик буюртмалар 12 фоиз бажарилган. Лекин план бажарилаяпти. Бу ерда жуда ақлга сиғмайдиган ишлар бўлаяптида. Унинг иккита гумашталарини бўшатди. Рўзиев Неъмат 12 миллион доллар ўзлаштирган. Бор-йўғи ишдан четлаштирилдию шу бўйича қолди. Ижтимоий масалалар бўйича муовини Ҳамидов Алишер Тоғаевич ҳам жуда кўп иш қилган. Фақат ишдан бўшатилдию шу билан ҳамма нарса ëпди-ëпди бўлди. Битта нарсани айтмоқчиманда. Бу одамнинг иш билмаслиги, чаласавод бўлиб ишлашига Навоий кон металлургия комбинатида Пахтачи туманида Қорақўтан деган олтин кони бор. Мана бу ерда камида 2000-2500 одам ўзининг эҳтиëжи учун давлат монополиясида бўлган жойдан тилла қазиб олаяпти. Жуда кўп одамлар ўлиб қолаяпти. 2009 йилда бошланди шу иш. Буни Пахтачи туман прокуратураси ҳам, МХХси ҳам, Ички ишлари ҳам яхши билади. Ҳар замонда жанжал бўлиб одамлар бир-бири билан отишганда, бир-икки кун тартиб қилган бўлиб кетади. Мана шунақа ишлар бўлаяптида, дейди Навоий кон металлургия комбинати муҳандиси.

Навоий кон-металлургия комбинати кадрлар бўлими юқорида келтирилган маълумотни (Абудасатторов Хасаннинг ҳалок бўлганини) Озодлик саволларига жавоб берар тасдиқлади.

"Муҳаммад Солиҳ президент бўлса, қизлар беҳаë бўлмас эди"


Фарғона Политехника институтининг исми сир қолишини истаган талабаси Ўзбекистоннинг амалдаги президенти фаолиятидан норози эканлигини таъкидлаб, мамлакатни Муҳаммад Солиҳ бошқарса яхши бўлар эди деган тахминни билдирди.

- Ислом Каримовга берадиган саволим “Гулнора Каримова бунча миллиард пулларни қаердан олган?”. Бизнинг Ўзбекистонда карточка тизимини жорий қилган. Одамлар ойлик олганда карточкасидаги пулини, масалан ўзбек пулига 100 минг сўм пули бор карточкасида. Шунинг 15 фоизини ўртада посредникларга бериб, 85 минг сўмини олади. Карточка тизимини жорий қилишдан олдин банкоматларни ташкил қилса бўлмайдими? Мен хоҳлардимки, Муҳаммад Солиҳ президент бўлганда яхши бўларди. Муҳаммад Солиҳ президент бўлганида, ҳозиргидай қизлар бунча очиқ-сочиқ бўлиб юрмас эди. Ҳозир қизлар тиззасидан ҳам баланд очиқ кийиб юрибди. Агар Муҳаммад Солиҳ бўлганида, у бир пайтлар ваъда қилганда ислом давлати қураман деб, ислом давлатида қизлар очиқ кийиниб юриши мумкин эмас. Ана шу одам президент бўлса, Ўзбекистон гуллаб яшнайди. Президентликка номзодини қўйса, шу одамни мен биринчи бўлиб сайлайман, дейди Фарғона Политехника институтининг исми сир қолишини истаган талабаси.

Қоракўлда томорқалар тортиб олинмоқда

Ўзини Аминжон деб атаган 30 яшар қоракўллик уста йигит Озодлик билан суҳбатда оддий аҳолига оид томорқалар тортиб олинаëтганидан шикоят қилди.

- Бизнинг Қоракўл туманида Жиғачи қишлоғида 10 сотихлик ерларни давлат президент қарори деб олаяпти. Мустақилликдан кейин 10 сотих ер берилган эди колхозчиларга. Олдин 12 сотих эди. Кейин 10 сотих қўшилиб 22 сотих бўлди. Яқинда 15 кун, бир ой ичида, уйдан болалар, амакимнинг болалари келишди, “бизнинг ерларни олди” деди. 10 сотих ерларни олиб фермерларга қўшиб бераяпти экан. У ë бу ëққа телефон қилишса, президент қарори деб ерини бермаган одамларга тумандан, вилоятдан милициялар чақириб мажбуран ўлчаб олаëтган эканлар, дейди ўзини Аминжон деб атаган 30 яшар қоракўллик уста йигит.

******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG