Линклар

Меҳнат муҳожири Ўзбекистонда савдони ривожлантирди


Ўзбек меҳнат муҳожирлари Ўзбекистон ривожига Россияда ҳисса қўшмоқда

Ўзбек меҳнат муҳожирлари Ўзбекистон ривожига Россияда ҳисса қўшмоқда

Евроосиё тараққиёт банкининг “МДҲ макромонитори, 2013 йил, март” ҳисоботига кўра, меҳнат муҳожирларидан Ўзбекистонга келаётган пул жўнатмалари 2012 йили 33,5 %га ортиб, 5,3 млрд. долларни ташкил қилган.

Шунингдек, аҳолининг реал даромади ўртача 17,5 %га, бюджет соҳасидагиларники эса, 26,5 %га ортган ва бу омиллар туфайли савдо айланмаси 13,9%га, хизмат кўрсатиш эса, 14,2 % га ошган.

Айни пайтда, тадқиқот муаллифларига кўра, Ўзбекистонда ташқи савдо баланси салбий кўриниш касб этаётган бир шароитда ички ялпи маҳсулотнинг жадал ўсаётгани кузатилмоқда.

Евроосиё тараққиёт банкига кўра, жорий йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръати пасайиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG