Линклар

"Тошкентнинг КХШТдан чиқиши Душанбега зарар бўлди"


Ўзбекистон бу даврадан ўтган йили чиққан эди

Ўзбекистон бу даврадан ўтган йили чиққан эди

“Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиб кетганидан сўнг Тожикистоннинг чегаралар узра оқувчи дарёлар сув ресурсларидан фойдаланиши, юклар, хусусан, ҳарбий юкларни ташиши савол остида қолди”, деб баёнот берган Тожикистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, мамлакат Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Рамил Надиров.

Озодлик радиоси тожик хизматига кўра, генерал Надиров сешанба куни Душанбе шаҳрида хавфсизлик масалаларига доир халқаро конференцияда қилган чиқиши чоғида, шунингдек, “Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиб кетиши билан боғлиқ муаммолар тез орада ҳал бўлмайди”, деган.

Ўзбекистон КХШТга аъзолигини ўтган йилнинг июнида тўхтатиб қўйган эди.
2002 йили таъсис этилган мазкур ташкилотга Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.
XS
SM
MD
LG