Линклар

logo-print

Қирғизистон Олий судида адвокатлар калтакланди


Суратда: суд қора курсисида Шамшидин Ниёзалиев

Суратда: суд қора курсисида Шамшидин Ниёзалиев

Этник ўзбек, Россия фуқароси Шамшидин Ниёзалиев устидан 2 апрел куни Қирғизистон Олий судида бошланган судлов жараёни пайтида судланувчининг адвокатлари Татьяна Томина ва Улуғбек Усмоновлар жабрланувчи томон вакиллари томонидан калтакланганини Фергана.ру сайти хабар қилди.

2010 йил июн воқеалари давомида жиноят содир этганликда айбланган Шамшидин Ниёзалиев дастлабки инстанция суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, сўнгра кейинги инстанция суди уни айбсиз, деб топиб оқлаган эди.

Олий суд сўнгги ҳукмдан норози томоннинг шикоят аризасини кўриб чиқмоқда.
Хабар қилинишича, милиция ходимлари адвокатларни ҳужум қилганлардан ҳимоялаш учун барча чораларни кўрмаган. Натижада адвокатлар билан судланувчининг онаси бинонинг орқа эшигидан қочиб чиқишга мажбур бўлган.

2010 йил июн воқеалари бўйича ўтказилган қатор судловларда адвокатлар ҳужум қурбони бўлгани тўғрисида ўз вақтида кўплаб хабарлар берилган эди.
XS
SM
MD
LG