Линклар

Ўшда ўзбек тилида чиқадиган газета муҳаррири қўлга олинди


"Ўш садоси" Қирғизистондаги дастлабки газеталардан биридир.

"Ўш садоси" Қирғизистондаги дастлабки газеталардан биридир.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Ўш вилоят ҳокимиятининг нашри бўлган “Ўш садоси” газетасининг бош муҳаррири Муҳаммадсоли Исмоилов 2010 йилги қирғин кунлари жиноят содир этганликда айбланмоқда.

Воқеадан хабардор оддий ўшликлардан бирининг айтишича, Муҳаммадсоли Исмоиловнинг маҳалладошларидан бири 2010 йилги воқеадан сўнг йўқолиб қолган. Йўқолган одамнинг турмуш ўртоғи эса ўз эрини сўнгги марта кўрган маҳалладошларини қотилликда айблаб, милицияга ариза берган.

“Ўш садоси” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Санталатхон Файзуллаевага кўра, газета жамоаси айни пайтда судга Муҳаммадсоли Исмоиловни тергов ишлари ва ундан кейинги суд жараёни тугагунга қадар очиқда қолдириш илтимоси билан мурожаатнома тайёрламоқда.
XS
SM
MD
LG