Линклар

logo-print
Президент Каримов Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши сессиясида сўзлаган нутқи давомида раҳбарларни халқнинг дарду-ташвишлари, орзу- умидлари билан яшашга даъват этди.

Мулозимларни одамларни бир-биридан ажратмасдан, ҳаммага адолатли муносабатда бўлиш, таниш-билишчилик ва қариндош уруғчиликдан узоқ туриш ҳақида огоҳлантирди.

Сессияда Аҳмаджон Усмоновни Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб тайинлар экан, жаноб Каримов вилотнинг эндиликда собиқ ҳокими Рустам Холматовни таниш-билишчиликка йўл қўйиб, аҳолини газ ва электр, шунингдек, ёшларни иш билан таъминламагани учун қаттиқ танқид қилди.

"Агар у ўз атрофида одамларни мамлакатни ривожлантиришдек эзгу мақсад йўлида бирлаштирганида, бундай муаммолар келиб чиқмас эди", деди Ўзбекистон раҳбари.

Бу президент Ислом Каримовнинг соғлиги ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган 22 мартдан буён жамоатчилик олдида илк бор маъруза қилишидир.

Рустам Холматов тақдири борасида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Тошкент вилоятига янги тайинланган ҳоким генерал Аҳмаджон Усмонов шу пайтгача Андижон вилоятини бошқариб келган.

55 ёшли Усмонов Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг одами экани таҳмин этилади.

90-йиллар охирларида Аҳмаджон Усмонов Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган. Кейинчалик эса, у Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган.

2005 йил 13 май кунги Андижондаги ғалаёнлар ортидан президент Ислом Каримов милиция генерали Усмоновни мазкур вилоятга ҳоким этиб тайинлаган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG