Линклар

Осиё Чемпионлар лигаси-2013 мусобақасининг гуруҳ босқич 3-тури доирасида ўтган "Бунёдкор" ва Хитойнинг "Бейцзин Гоан" клублари ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Ўйин Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида 2 апрел куни бўлиб ўтди.

Учрашувнинг бошиданоқ мезбонлар ҳужумга эътибор қаратишди. Иккала бўлимда ҳам “Бунёдкор” ўйинчиларида ҳисобни очиш учун қатор қулай имкониятлар бўлди. Бироқ хитойлик футболчилар ҳимояда хатога йўл қўйишмади.

“Бейцзин Гоан” жамоасининг асосий таркибида майдонга тушган ўзбекистонлик ёш футболчи, “Пахтакор”дан ижарага олинган 21 ёшли Егор Кримец меҳмонлар ҳимоясида ишончли ўйин кўрсатди.

“Бунёдкор” клуби беллашаётган “G” гуруҳидаги иккинчи жуфтлик ўйинида Япониянинг “Санфречче Хиросима” клуби ўз уйида Жанубий Кореянинг “Поҳанг Стилерс” жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Айни дамда “Бунёдкор” уч турдан сўнг беш очко тўплаб, голлар нисбатидаги устунлиги туфайли “G” гуруҳида пешқадамликни сақлаб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG