Линклар

logo-print
Европа Иттифоқи воситачилигида ўтган Косово ва Сербия ўртасидаги алоқаларни яхшилаш бўйича ўтган навбатдаги учрашувлар келишувсиз якунланди.

ЕИ Ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кетрин Эштон сешанба куни 12 соатга чўзилган музокаралардан сўнг икки тараф ўртасидаги фарқлик “жуда тор, лекин чуқур” эканини билдирди.

Эштоннинг айтишича, Сербия Бош вазири Ивица Дачич ва Косово Бош вазири Ҳошим Тачи Брюссел учрашувини муҳокама этиш учун ўз давлатларига қайтишади.

Косово 2008 йилнинг февралида Сербиядан мустақиллигини эълон қилган. Косово мустақиллигини юзга яқин давлат тан олган.

Сербия эса ҳамон Косово мустақиллигини тан олмай келади. Шунга қарамай расмий Белград ЕИ воситачилигида Косово билан диалог ўрнатишга рози бўлган.

Сербиянинг бундай қарори мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш имкониятларини ошириш учун қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG