Линклар

Бош ассамблея қурол савдосини тартибга солувчи шартномани маъқуллади


БМТ Бош ассамблеяси 2 апрел куни илк бор халқаро қурол савдосини тартибга солувчи шартномани қабул қилди.

Шартномани жами 154 мамлакат қўллагани айтилмоқда. Уч мамлакат – Эрон, Сурия ва Шимолий Корея ҳалқаро ҳужжатга қарши овоз берган.

23 давлат, жумладан Россия шартномага овоз беришда бетараф қолган.

Халқаро қурол савдосини тартибга солишни кўзда тутган ҳужжатни тайёрлашга 10 йилдан кўпроқ вақт кетгани айтилмоқда.

Шартноманинг асосий мақсади қурол-аслаҳаларни радикал гуруҳлар, террорчилар ва уюшган жиноят гуруҳлари қўлига тушишни олдини олишдир.

Мазкур шартнома халқаро даражада қурол савдосини тартибга солувчи илк ҳужжатдир. Бунгача бундай шартномалар фақат айрим мамлакатлар даражасида бўлган.

Айни дамда халқаро қурол савдоси ҳажми 70 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG