Линклар

Фаластиндаги ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳаво кучлари 2 апрел куни Ғазо минтақасида ҳужум уюштирганини маълум қилди.

Ҳужум Ғазо ҳудудининг шимолий қисмида амалга оширилгани ва унда ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.

Исроил ҳозирча ҳужум юзасидан изоҳ бергани йўқ.

2012 йилнинг ноябр ойида бир ҳафтадан ортиқ давом этган тўқнашувлардан сўнг Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув эълон қилинган эди.

Аввалроқ, сешанба куни Исроил Фаластин ҳудудидан уч ракета учирилгани, улардан иккиси Ғазо ҳудудига, бири эса Исроилга тушганини айтган эди.

Ракета ҳужумидан жабр кўрганлар йўқлиги айтилмоқда.

Сешанба куни Исроилнинг Ҳеброн шаҳрида ҳибсдаги 63 ёшли фаластинлик Абу Ҳамдияҳ саратон касаллигидан вафот этди.

Фаластин расмийлари Абу Ҳамдияҳ ўлимида Исроил ҳукуматини айблади.
XS
SM
MD
LG