Линклар

Европанинг энг кекса инсони ҳисобланмиш италиялик Мария Радаэлли 2 апрел куни, ўзининг 114-туғилган куни арафасида вафот этди.

Мария Радаэлли 1899 йилнинг 3 апрелида Италиянинг Ломбардия ҳудудида туғилган.

У 40 йил давомида пиллачилик фабрикасида ишлаган.

Италиялик кекса аёл Миланнинг “Интер” футбол клубига ашаддий мухлис бўлгани айтилмоқда.

Ўтган йили Мария Радаэллининг 113-туғилган куни муносабати билан “Интер” футбол клуби катта байрам базми уюштирган эди.

1908 йилда, Радаэлли 9 ёшга тўлганда ташкил топган “Интер” клуби ўз веб-саҳифаси орқали энг кекса мухлиси яқинларига таъзия изҳор этди.
XS
SM
MD
LG