Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:48

Исроил учоқлари Ғазо секторига зарбалар берди


Исроил ҳарбий учоқлари бугун Ғазо митақасига зарбалар берди. Ўтган йил ноябр ойида ўт очмаслик ҳақидаги Хамас билан эришилган битимдан кейин Ғазо илк бор ҳаводан нишонга олинмоқда.

2012 йилнинг ноябр ойида бир ҳафтадан ортиқ давом этган тўқнашувлардан сўнг Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув эълон қилинган эди.

Аввалроқ, сешанба куни Исроил Фаластин ҳудудидан уч ракета учирилгани, улардан иккиси Ғазо ҳудудига, бири эса Исроилга тушганини айтган эди. Ракета ҳужумидан жабр кўрганлар йўқлиги айтилмоқда.

Исроил расмийларига кўра, бугунги рейдлар давомида Ғазодаги "террорчиларга тегишли икки объект" ҳаво зарбаларига асосий нишон бўлган
XS
SM
MD
LG