Линклар

Россия ва Ўзбекистон авиаширкатлари конвертация масаласида келишди


Россия ва Ўзбекистон авиакомпаниялари пулини конвертация қилиш масаласини тартибга солиш тўғрисидаги протоколни имзолади.

Россия Ҳаво транспорти федерал агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Москвада Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистонга қатнайдиган Россия авиакомпанияларининг молиявий муаммолари муҳокама қилинган.

Ўтган ой Россия Ҳаво транспорти эксплуатантлари ассоциацияси авиаширкатлар номидан Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, Ўзбекистондаги конвертация муаммосини ҳал қилишда ёрдам сўраганди.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон томони икки ҳафта ичида Россия авиакомпанияларининг жорий йилнинг 1 январигача тўпланиб қолган маблағларини конвертация қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ҳамда бундан кейин ушбу масалаларни тартибга солиш учун зарур чораларни кўришга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG