Линклар

logo-print

Petronas нефт ширкати Сурхондарёда геологик тадқиқот ишларини тўхтатди


Малазиянинг Petronas нефт ширкати Ўзбекистон жанубида углеводородлар қидирувини тўхтатган. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Petronas нефт ширкатидаги манбаага асосланиб хабар берди.

Ширкат Сурхондарёда тўрт йил аввал бошланган геологик тадқиқот ишларини давом эттиришни мақсадга мувофиқ, деб топмаган.

Ширкат энди эътиборини Ўзбекистондаги бошқа лойиҳаларга қаратмоқчи.

“Petronas” “Узбекнефтегаз” билан Сурхондарёда геологик тадқиқот ишларини олиб бориш тўғрисидаги келишувни 2008 йилнинг ноябрида имзолаган эди.

Келишувга кўра, геологик тадқиқот ишлари беш йил давомида олиб борилиши ҳамда камида 29,3 миллион доллар ҳажмига тенг инвестиция киритилиши керак эди.
XS
SM
MD
LG