Линклар

Чехия Европа Иттифоқига аъзо бўлганидан қарийб тўққиз йил ўтиб мамлакат президенти қароргоҳи ҳисобланмиш Прага қасрига илк бор ЕИ мовий байроғи тикилди.

Чехиянинг аввалги евроскептик президенти Вацлав Клаус ўз қасри узра ЕИ байроғи тикилишига қаршилик қилиб келган.

Чехиянинг янги сайланган президенти Милош Земан бу анъанани бузди.

Бугун Прага қасрига байроқ тикиш марсоимида ЕИ комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозо қатнашди.

Чехия 2004 йилдан буён ЕИ аъзоси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG