Линклар

logo-print
Тошкент милицияси бир қатор қотиллик, босқинчилик ва ўғирликларни содир этган жиноятчиларни қўлга туширишга ёрдам берганлар учун 5 миллион сўм пул мукофоти ваъда қилган. Бу ҳақда Би-Би-Си радиоси хабар берди.

Жиноятда гумон қилинаётганлар 40 ёш атрофидаги Осиё миллатига мансуб аёл ва эркак экани айтилади.

Милициянинг билдиришича, жиноятчилар қаровсиз қолган қарияларни ўлдириш ва уларнинг мол-мулкини талаш билан шуғулланиб келмоқда. Мазкур жиноий гуруҳ томонидан 2012 йил охиридан буён 20дан ортиқ жиноят содир этилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG